Уго Льорис: "Кейн – идеал намуна"

Tolibjon Qosimov
31 окт 2017
"Тоттенхэм" дарвозабони Уго Льорис жамоадаги шериги Харри Кейннинг ўйини ҳақида гапириб ўтди.


"У жангчи ва мехнаткаш. У менга ўхшайди. Кейнга ўзига чақирув ташлаш ёқади. Шу сабаб у жуда ҳам амбициали. Харри ҳар доим гол уришни хоҳлайди. Гол урса, буни яна бажаришни истайверади.

Кейнга жамоани етаклаш ҳақида гапириш шарт эмас. У буни ўз мисолида бажаради. Ёшлар мана шундай ўйинчидан намуна олишлари керак.

Етакчи ўзини майдонда, машғулотда, ўйинда ва тренажерда кўрсатади. Фақат шундан кейингина сен овозингни ишлатишинг мумкин. Кейн – идеал мисол. Агар Харри машғулотдан кейин қолиши керак бўлса, қоолади ва ишидан роҳат олади.

Футбол жуда тез ривожланмоқда. Оғир мехнатсиз яхши ўйнаш мумкин эмас", - деди Льорис.



Tolibjon QosimovМуаллиф
Манба: as.com