Уэйн Руни: “МЮнинг ўтган ёзгача бўлган трансфер сиёсати даҳшатли эди"

Aslanov Jasurbek
12 ноя 2025
Англиянинг афсонавий футболчиси Уэйн Руни “Манчестер Юнайтед” клубининг трансфер сиёсати ҳақида кескин фикр билдирди.

"Манчестер Юнайтед"нинг ўтган ёзгача бўлган трансфер сиёсати ҳақиқатдан ҳам даҳшатли эди. Улар шунчаки шов-шувли номларни имзоларди — Лукаку, Златан, Погба... Бу яхши футболчилар, лекин клуб фақат юлдузларни чақириб, уларга улкан маблағ сарфлади.

Бу хатоларни тўғрилаш учун ҳали анча вақт керак бўлади”, — деди собиқ МЮ ҳужумчиси.


Aslanov JasurbekMuallif
Manba: Goal