

Манбанинг хабарига кўра, 32 ёшли уэльслик "Кардифф" ёки "Суонси" (иккиси ҳам Уэльс клублари) вариантларини кўриб чиқмоқда.
Эслатиб ўтамиз, ЖЧ-2022 учун плей-офф ўйинларида уэльсликларнинг ярим финалдаги рақиблари Австрия терма жамоаси бўлади.
Бэйл жорий мавсум "Реал" таркибида 3та ўйинда майдонга тушиб, 1та гол уришга эришди. Унинг Мадрид клуби билан шартномаси 2022 йилнинг 30 июнига қадар мўлжалланган.



