

Учрашув асосий вақтида 1:1 қайд этилди ва қўшимча таймларда ҳисоб ўзгармади. Пенальтилар сериясида ғалаба "самурайлар"га насиб этди. Учрашувда ўзбекистонлик ҳакамлар бригадаси фаолият юритди. Аскер Нажафалиев бош ҳакамлик қилган бўлса, унга қанотларда Руслан Серазитдинов ва Бахтиёрхўжа Шавкатов кўмаклашди. VAR сифатида эса Фирдавс Норсафаров ишлади.
U-23 Осиё Кубоги
Чорак финал
Япония – Иордания 1:1 (4:2 – пенальтилар бўйича)
Голлар: Фуруя 50' – Азаизеҳ 30'




