

Равшан Ҳайдаров шогирдлари бугун Непалга қарши баҳс олиб боришади. Ўйин бизнинг вақт билан 19:25да бошланади. Биринчи учрашувда ёшларимиз Ливанни 3:1 ҳисобида мағлуб этишганди. Бобир Абдухолиқов икки бор тўп киритган бўлса, яна бир голни ливанликлар вакили ўз дарвозасига йўллаб қўйганди.
Эслатиб ўтамиз, 1-турда Непал мезбон жамоа БААга йирик 0:5 ҳисобида имкониятни бой берган. Саралаш ўйинларида гуруҳ ғолиблари U-23 Осиё чемпионатига йўлланма олишади.
17 июль, душанба
19:25. Непал - Ўзбекистон
22:15. Ливан - БАА



