

Унга кўра, жами 158 та ҳудуд Аргентинада ўтказиладиган мундиални намойиш қилиш ҳуқуқини қўлга киритган. Шу жумладан, Осиё қитъасидан 18 мамлакат рўйхатдан ўрин олган, аммо улар орасида Ўзбекистон йўқ. Шунингдек, қўшни мамлакат Қозоғистон ҳам трансляция қиладиган давлатлар сафига киритилган.
Эслатиб ўтамиз, кичик мундиал 20 майдан 12 июнга қадар давом этади. Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси "А" гуруҳида Аргентина, Янги Зеландия ва Гватемалага қарши беллашади.



