

Азамат Абдураимов бошчилигидаги Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси ўз саралаш гуруҳида иккинчи ўринни олди ва энг яхши 4та иккинчи ўриндагилар қаторига йўлланмага эга чиққани ҳақида хабар бергандик.
2020 йил Баҳрайнда бўлиб ўтадиган Осиё чемпионатига чиққан барча 16та терма жамоа билан танишинг: Баҳрайн (мезбон), Тожикистон, Ҳиндистон, Эрон, Саудия Арабистони, Қатар, БАА, Хитой, Австралия, КХДР, Япония, Жанубий Корея, Яман, Индонезия, Ўзбекистон, Уммон.
Маълумот учун, U-16 Осиё чемпионати 2020 йил 16 сентябрдан 3 октябрга қадар бўлиб ўтади.




