

“Аристократлар” устози Томас Тухель бунга ўз муносабатини билдирди.
“Улар бу жараённинг бир қисми эканлигини эшитдим. Бироқ, ҳозир бундан ортиғини айта олмайман.
Уларнинг ашаддий мухлисиман. Улар нафақат кортда ва пойга йўлагида, балки ундан ташқарида ҳам ўзларини танита олган фантастик спорт вакиллари ҳисобланади.
Улар маъсулиятли ва спортдаги фаолияти билан ном қозонган таниқли шахслардир. Шу туфайли, улар бизнинг ва менинг чексиз хурматимга сазоворлар.
Аммо нима бўлаётгани ва мазкур ҳолатда улар қандай ролдалиги ҳақида мутлақо тасаввурга эга эмасман”, дейди немис мутахассиси.



