Тухель ПСЖ футболчиларига 2 кунлик таътил берди

Aslanov Jasurbek
13 фев 2019, 18:32
ПСЖ бош мураббийи Томас Тухель Чемпионлар лигаси 1/8 финал учрашувида "Манчестер Юнайтед"га қарши баҳсдан сўнг ўз шогирдларини тақдирлади.

Маълумотларга кўра, немис мутахассиси жамоага 2 кунлик таътил берган. Шундай қилиб, жамоа 15 февраль куни машғулотларга қайтади.

ПСЖ 17 февраль куни "Сент-Этьен"га қарши Лига 1 доирасида учрашув ўтказади.

ПСЖ ҳамда "Манчестер Юнайтед" ўртасидаги жавоб ўйини 6 март куни Парижда бўлиб ўтади.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: RMC