

"Бу ҳақида ҳеч нарса билмайман. Мен унинг отаси эмасман ва полиция ҳам ишламайман. Жамоа бош мураббийиман ва у кеча машғулотда иштирок этди. Ҳаммаси шу" - дейди Тухель.
Франция Кубоги финали бугун, 27 апрель куни бўлиб ўтади. ПСЖнинг рақиби "Ренн" бўлади.
Неймар жорий мавсум Франция чемпионатининг 14та учрашувида майдонга тушиб, 13та гол урди ва 7та голли пас берди.



