

“Ғалаба - бизни қувонтиради ва ўзимизга бўлган ишончни янада оширади. Аммо бу ЕЧЛ финалидаги учрашув ҳисобига таъсири йўқ. Финал – ажойиб баҳс бўлади, унда нималар содир бўлишини олдиндан тахмин қилиб бўлмайди.
Яхши ҳозирлик кўришимиз керак. Бизда ҳам, рақибда ҳам имкониятлар бўлади. Биз майдонга рақибни мағлуб эта олишимизга бўлган ишонч билан чиқамиз. Финалда бизда мана шундай ишонч бўлади ва бу ишонч финалга қадар ўзгармайди”, деди Тухель.
“Челси” ва “Ман Сити” ўртасидаги ЕЧЛ финал учрашуви 29 май куни Истамбулда ўтказилади.



