

Дастлабки 17 та турда рақиб дарвозасига энг кўп аниқ зарба берган футболчилар рўйхати эълон қилинди. Рўйхатнинг биринчи ўрнидан "Истанбул Башакшеҳир" ҳужумчиси Элдор Шомуродов жой олди. Ҳужумчи жами 27 марта аниқ зарба йўллаган.
Эслатиб ўтамиз, Шомуродов Туркия Суперлигасининг 1-давра якунидан сўнг мусобақа тўпурари бўлиб турибди. Унинг ҳисобида 12 та гол бор.




