

Ҳамюртимиз бугун чемпионатнинг 16-тур доирасидаги "Самсунспор"га қарши ўйинда битта гол ва битта ассист қайд этди, тўпурарлар рўйхатида яна етакчи бўлиб олди. Шомуродов жорий мавсум Суперлигада умумий 11 та гол ва 2 та ассист қайд этди. "Трабзонспор" аъзоси Пол Онуачу ҳам 11 та тўп киритган, аммо унинг ассистлар сони битта кам.




