Туркия. Шомуродовнинг голи ва Файзуллаевнинг ассисти "Истанбул Башакшеҳир"га ғалаба тақдим қилди

16 май 2026, 23:58
"Истанбул Башакшеҳир" мавсумни ғалаба билан якунлади.

Нури Шаҳин бошчилигидаги жамоа Аббосбек Файзуллаевнинг ассисти ва Элдор Шомуродовнинг голлари орқали ғалаба қозониб, мавсумни бешинчи ўринда якунлайдиган бўлди.

Элдор Шомуродов мавсумдаги голлари сонини 22тага етказиб, Пол Онуачу билан тенглашиб олди. Ҳозирча “Трабзонспор” ўз ўйинини ўтказгани йўқ.

"Газиантеп" - "Истанбул Башакшеҳир" 1:2

Голлар: Лунгойи (59) - Зельке (6), Шомуродов (22-пен).

"Газиантеп": Бозан, Муякич (Кабасакал, 86), Абена, Сангаре, Родригес, Максим, Гидадо (Озчичек, 80), Сореску, Лунгойи (Калин, 80), Козловски, Байо.

"Истанбул Башакшеҳир": Сенгезер, Шаҳинер (Бюлут, 81), Ба, Опоку, Караташ, Креспо (Эргун, 60), Файзуллаев (Гюрелер, 81), Шомуродов, Харит (Брнич, 60), Зельке (да Кошта, 26).



Ўхшаш янгиликлар