Триппьер: "Англия Жаҳон чемпионатида ғалаба қозонишни истайди"

Sherzod Nurmatov
9 дек 2022
Киран Триппьер Франция билан ўйин олдидан Англия терма жамоаси 2022 йилги Жаҳон чемпионатида ғалаба қозонишни исташини айтди.

"Биз олдимизда қийин вазифа турганини биламиз. Франция таркибига қарасангиз, уларда ҳар бир позицияда яхши ўйинчилар йиғилганини кўрасиз. Лекин биз тайёр бўламиз. Биз ҳар доимгидек боримизни берамиз.

Биз Жаҳон чемпионатида ғалаба қозонишни истаймиз. Бу сўзлардан уялмаслигимиз лозим. Умид қиламанки, Францияга қарши ўйинда биз билан фахрланишади", – деди Англия терма жамоаси ва "Ньюкасл" ҳимоячиси.

ЖЧ 1/4 финали доирасидаги Англия – Франция учрашуви эртага бўлиб ўтади.


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: The Times