Тринидад ва Тобаго терма жамоаси ҳимоячиси вафот этди
Nadirkhuja Yuldashev
31 дек 2014
Тринидад ва Тобаго терма жамоаси ҳимоячиси, Венгриянинг "Ференцварош" клуби футболчиси мияга қон қуйилиши оқибатида ҳаётдан кўз юмди.
22 ёшли Аким Адамс сентябрь ойидаги машғулотларнинг биридан сўнг юрак ҳуружига учраганди. Шундан буён Адамс оғир аҳволда ётганди. Унга юракни кўчириб ўтказиш операцияси амалга ошириши кутилаётганди.