Transfermarkt Эрон чемпионатидаги футболчилар қийматини янгилади. Машарипов, Ўрунов ва Юсуповнинг нархи қанча?

Sherzod Nurmatov
23 дек 2024
Transfermarkt Эрон чемпионатида фаолият олиб бораётган футболчиларнинг трансфер нархларини янгилаганини маълум қилди.

"Истиқлол" ярим ҳимоячиси Жалолиддин Машариповнинг нархи 100 минг еврога ошди ва 1,8 миллион еврога етди.

"Персеполис" вингери Остон Ўрунов ўз нархини сақлаб қолди – 2,5 миллион евро. У кўп ўйинларни жароҳат сабаб ўтказиб юборди. "Фулад" дарвозабони Ўткир Юсупов эса 50 минг еврога арзонлади ва 600 минг евро бўлди. Биринчи навбатда бу унинг ёши билан боғлиқ (январь ойида у 34 ёшга тўлади).

Машарипов "Истиқлол" сафида 20 та ўйинда майдонга тушиб, 1 та гол урди ва 3 ассист амалга оширди. Ўрунов "Персеполис" таркибида 13 та баҳсда 2 та тўп киритди. Юсупов "Фулад" сафида 13 та ўйинда 13 та гол ўтказди ва 6 та учрашувда гол ўтказмади.


Sherzod NurmatovMuallif
Manba: Transfermarkt