АПЛ. "Фулхэм" "Тоттенхэм"дан устун келди, МЮ эса ўн киши бўлиб қолган "Кристал Пэлас"ни мағлуб этди

Alisher Ostonov
1 мар 2026
Бироздан сўнг АПЛ 28-тур доирасидаги ўйинлар бўлиб ўтди.

"Фулхэм" биринчи бўлимдаёқ "шпорлар" дарвозасига иккита тўп киритди. Голларга Харри Уилсон ва Алекс Ивоби муаллифлик қилди. "Тоттенхэм" бунга 66-дақиқада Ришарлисоннинг аниқ зарбаси билан жавоб берди. Иккинчи ўйинда эса Максанс Лакруа 4-дақиқадаёқ лондонликларни ҳисобда олдинга олиб чиқди. Аммо, айнан у 56-дақиқада қизил карточка олиб, жамоасини қийин вазиятда қолдирди. МЮ эса бундан унумли фойдаланди. Бруну Фернандеш (пенальтидан) ва Бенямин Шешконинг голлари "қизил иблислар"га ғалаба олиб келди.

"Манчестер Юнайтед" 28 ўйиндан сўнг 51 очко билан жадвалда учинчи ўринда бормоқда, "Астон Вилла" ҳам ҳудди шунча очко жамғарган. Турнир жадвалида "Арсенал" 61 очко билан етакчилик қилмоқда, иккинчи ўриндаги "Манчестер Сити" ҳисобида 59 очко мавжуд.


1 мар 2026, 19:00
Fulham — Tottenham Hotspur
2 – 1
Тугади



1 мар 2026, 19:00
Manchester United — Crystal Palace
2 – 1
Тугади



Alisher OstonovMuallif
Manba: championat.asia