

"Тоттенхэм" "Марсель" ҳимоячиси Хироки Сакаини сотиб олмоқчи. Аммо унинг уни сотиб олишга тўсқинлик қилувчи ягона тўсиқ унинг ёши бўлиб қолмоқда. У 29 ёшда. "Шпорлар" эса жамоани ёшартиришмоқчи ва 23 ёшгача бўлган футболчиларни кўпроқ жалб қилишни хоҳлашяпти.
Сакаи 2018/19 йилги мавсум "Марсель" либосида 32та ўйинда майдонга тушиб, 1та гол ва 5та ассистни амалга оширди.
Шу ёзда, "шпорлар"нинг икки ўнг қанот ҳимоячилари - Серж Орье ва Киран Типпьерлар жамоани тарк этиши мумкин.



