«Тоттенхэм» Кирикешни 8 миллион фунтга сотиб олмоқчи

Narzulla Saydullayev
24 авг 2013, 10:51
«Тоттенхэм» «Стяуа» ҳимоячиси Влад Кирикеш борасида музокарани давом эттирмоқда, деб хабар бермоқда Sky Sports.
23 ёшли футболчи мана шу дам олиш кунлари Лондон клубига кўчиб ўтиши мумкин.

Трансфер 8 миллион фунтга баҳоланмоқда.

«Тоттенхэм» Кирикешни июль ойидаёқ сотиб олиши мумкин эди. Аммо «Стяуа» раҳбари Жижи Бекали трансферга қарши чиққанди.

Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: sports.ru