

"Тоттенхэм" "Манчестер Юнайтед" қизиқаётган Лиссабоннинг "Спортинг" клуби хавбеки Бруно Фернандеш билан шартнома имзоламоқчи.
"Шпорлар" вакиллари Фернандешнинг масаласини ҳал қилиш мақсадида Португалияда бўлиб туришибди.
Фернандешнинг трансфер нархи 56 миллион фунтга баҳоланмоқда.
24 ёшли португалиялик футболчи якунланган мавсумни ажойиб тарзда ўтказди. У барча мусобақаларда 53та ўйинда майдонга тушиб, 32та гол ва 18та ассист қайд этган.




