Тошкент вилояти. Болалар доим эътиборда. Махсус тўгаракнинг фаолияти ҳақида

Narzulla Saydullayev
12 июл 2018
Тошкент вилояти футбол Ассоциацияси "Болалар доим эътиборда" шиори остида кўплаб хайрли ишларни амалга оширмоқда.

Тошкент вилояти футбол ассоциацияси қошида кам таъминланган оилаларнинг фарзандлари учун махсус футбол тўгараги очилган эди. Бугунги кунда мазкур махсус тўгаракда 10-12 ёшли 60 нафардан зиёд бола миллионлар ўйининг илк сир асрорларини ўрганмоқда. Мураббий ассоциациянинг аёллар ва мини-футбол бўлими бошлиғи, Ўзбекистоннинг етти карра чемпиони Азиз Эрматова. Болалар ихтиёрига ассоциациянинг майдони топширилган.

Бу лойиҳани ассоциация ишлаб чиққан ва молиялаштирмоқда.


Narzulla SaydullayevMuallif
Manba: championat.asia