Тошкент вилояти ва Қашқадарё вилояти футбол Ассоциациялари меморандум имзолади
Narzulla Saydullayev
12 авг 2018, 12:33
Кеча Қарши шаҳрида Тошкент ва Қашқадарё вилояти футбол ассоциациялари раҳбарлари Ботир Маҳмудов ҳамда Норқул Даминов ўртасида учрашув бўлиб ўтди.
Учрашувда бир қатор масалалар кўриб чиқилди. Якунда ассоциация раҳбарлари ўзаро ҳамкорликни янада кенгайтириш ва мустаҳкамлаш бўйича меморандум имзолашди.