

Кеча унинг жамоаси Германия Суперкубогида "Лейпциг"га 0:3 ҳисобида мағлуб бўлди. Бу Тухелнинг "Бавария" бошқарувидаги 13-ўйини бўлди. Шуларнинг 5тасида у мағлуб бўлган. Бу 1992 йилдан бери кузатилаётган энг ёмон натижа ҳисобланади. Ўшанда Сорен Лербю ҳам 13 ўйиннинг 5тасида ютқазганди.
Тухель шу йилнинг март ойида "Бавария" бошқарувини қўлига олганди. Унинг қўл остида жамоа 6 ғалаба ва 2 дуранг қайд этди.



