

"Керак бўлмаган мағлубият. Эътиборни етарли даражада ўйинга қарата олмадик. "Майнц" босим қилишни бошлаганда биз бор кучимизни бундан чиқишга ишлатиб юбордик. Гап нимада эканлигини билмайман.
Ҳозир биз ҳақиқатдан ҳам қийин ҳолатдамиз. Жамоада жуда кўп ишлар бўлиб кетди. Томас Мюллер ўзининг энг ёмон кунини ўтказди. Унинг кўплаб ҳаракатлари мақсадсиз бўлди. Канселу очиқ турган пайтда у икки марта дарвозага зарьа йўллади. Биз ҳали ухлаяпмиз. Жамоа мавсумда 70 ўйин ўтказгандек ўйнамоқда", - деди Тухель.



