

“Хорватия терма жамоаси мени ҳайрон қолдирди. Агар уларнинг ярим ҳимоясига назар солсангиз, у ерда жаҳон футболи юлдузлари йиғилганини кўрасиз. Аммо уларда ҳам заиф томонлар бор, биз эса улардан фойдаланамиз. Агар Эриксенни “Барселона”га юборсангиз, у ўша ерда ҳам порлайди. Кристиан жамоанинг учқуни бўлиши учун биз ҳам худди Францияга қарши ўйнагандек тўп суришимиз лозим. Биз аллақачон рақибга қарши қандай ўйнаш ҳақида бир қарорга келдик. Рақиб майдонда имконият ҳосил қила олмаслиги учун бироз эҳтиёткор ўйин кўрсатамиз”,—деди Дилейни.



