Тите Неймардан сардорлик боғичини олиб қўйиши ҳақида: "Аввал у билан гаплашиб олмоқчиман"

Бразилия термаси бош мураббийи Тите Америка кубогида унга сардорликни ишониб топширмаслиги мумкинлиги борасидаги хабарга фикр билдирди.

"Аввал, ўзим Неймар билан гаплашиб олмоқчиман. Суҳбат телефон орқали эмас, юзма-юз бўлади. Бу ҳақда ҳозир гапирмайман", - деди Тите.

Аввалроқ, ПСЖ ҳужумчиси миллий термага сардор бўлмаслиги мумкинлиги ҳақида хабар берилганди. Бунга сабаб сифатида Франция кубоги финалида "Ренн"га қарши ўйин пайтидаги тортишув кўрсатилди. Неймар мухлисга зарба бергани учун 3 та баҳсга дисквалификация қилинганди. 


Manba: globoesporte.globo.com