Бугун Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилувчи "Пахтакор" клуби мусобақадаги илк ўйинни мезбон клублардан бири "Парма"га қарши ўтказади.
Биз жамоа ҳужумчиси Тимур Ҳакимов билан боғланиб, унинг фикрлари билан қизиқдик.
"Италияга эсон-омон етиб келдик. Делегациямиз Виарежжиодаги "Caribe" меҳмонхонасига жойлашди. Об-ҳаво ажойиб, 15 даража иссиқ. Кеча биринчи машғулотни ўтказдик. Барча йигитлар соппа-соғ. Машғулотда стандарт вазиятларга кўпроқ эътибор қаратдик. Мусобақадаги илк ўйинда ғалаба қозониш жуда муҳим. Шу боис ҳам "Парма"га қарши баҳсда фақат ғалаба учун майдонга тушамиз", - дейди Тимур Ҳакимов "СА"га берган интервьюсида.
Ёш "шерлар" 6 февралда "Каванис" сунъий майдонида "Деспортиво"га қарши ўйнашади. Гуруҳдаги сўнгги баҳс 8 февраль куни "Фердегини" стадионида "Специя"га қарши ўтказилади.