

"Келаси мавсумда қаерда тўп суришим ҳозирча аниқ эмас.
Шанба куни бизни Чемпионлар Лигасининг финали кутиб турибди. Ундан кейин жаҳон чемпионати. Шу сабабли ҳозир ўйлаб ўтиришга вақт йўқ. Менинг "Челси" билан яна икки йиллик шартномам бор. Нима бўлишини яқин орада билиб оламиз", - дейди Куртуа.



