Терма жамоамиз Вьетнамдаги учрашувдан сўнг Гонконгга ўтади

Хабарингиз бор Миллий терма жамоамиз ОК-2015 саралаши доирасидаги 4-5-тур учрашувларини сафарда Вьетнам ва Гонконг терма жамоаларига қарши ўтказади.
Терма жамоамиз бош мураббийи Миржалол Қосимовнинг маълум қилишича терма жамоамиз делегацияси Вьетнамдаги учрашувнинг ўтказиб бўлиб, тўғридан-тўғри Гонконгга ўтади ва навбатдаги учрашувга тайёргарлик олиб боради.

  Эслатиб ўтамиз 15 ноябрь куни Вьетнамга қарши учрашув бўлиб ўтса,  орадан 4 кун ўтиб 19 ноябрда Гонконгга қарши учрашув бўлиб ўтади.

  Айни вақтда терма жамоамиз Тошкентдан Сеулга томон йўлга чиққан ва Сеул орқали Ҳаной шаҳрига етиб боради.

Manba: championat.asia