Тен Хаг: "МЮ исталган жамоани ютишга қодир"

Aslanov Jasurbek
27 июл 2024
Эрик тен Хаг Англия Кубогидаги ғалаба ва истеъфо таҳдиди ҳақида гапирди.

"Бутун фаолиятим давомида қилиб келган ишни бажардим. Ўзимга ишондим ва соврин бизники бўлди.

Энди янги мавсумдамиз, ҳаммаси ортда қолди. Лойиҳамиз зўр.

Биз иложи борича кучлироқ таркибга эга бўлишни хоҳлаймиз. Ҳозиргача иккита яхши харидни амалга оширдик. Таркибда ҳамма соғ бўлса, исталган жамоани юта оламиз.

Аммо таркибни янада кенгайтиришимиз керак, чунки жароҳатлар кўп бўлмоқда. Бу мавсум ҳаммадан яхшироқ тайёргарликка эга бўлган жамоа ғолиб бўлади" - деди МЮ устози.


Aslanov JasurbekMuallif
Manba: x.com/ChrisWheelerDM