Telekom Cup. «Бавария» «Гамбург» дарвозасига жавобсиз 4та гол урди

Narzulla Saydullayev
20 июл 2013, 23:12
Германия чемпиони «Бавария» Telekom Cup мусобақасида «Гамбург»га қарши ўйинда йирик ғалабага эришди - 4:0.
Иккинчи ўйинда эса иккита «Боруссия» тўқнаш келди. Унда Менхенгладбах жамоаси Дортмунд жамоасини 1:0 ҳисобида мағлуб этди.

Мусобақа ўйинларида таймлар 30 дақиқадан иборат бўлмоқда. Учинчи ўрин учун баҳс ва финал якшанба куни бўлиб ўтади.

«Боруссия» М — «Боруссия» Д — 1:0 (0:0)
Гол
: Демс, 60 (пенальти).

«Гамбург» — «Бавария» — 0:4 (0:1)
 Голлар:
Боатенг, 12. Манджукич, 41. Кроос, 44. Мюллер, 52.

Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: sportbox.ru