Суриялик футболчи бармоғини синдириб олди, бироқ Ўзбекистонга қарши ўйнаши мумкин

Оқил Абдубарноев
1 окт 2026, 14:45
Сурия Ўзбекистонга қарши бўлиб ўтадиган ўртоқлик учрашувига тайёргарлик кўриш мақсадида Тошкент шаҳридаги Миллий футбол марказида машғулот ўтказяпти.

Иорданияга қарши кечган баҳсда терма жамоа ўйинчиси Маҳмуд Ал Асваднинг бешинчи бармоғида кичик синиш жароҳати содир бўлган.

3.jpg

Тиббий хулосаларга кўра, ушбу жароҳат Ал Асвадни Ўзбекистонга қарши ўйин қайдномасидан чиқариб ташлашни талаб қилмайди ва у бўлажак учрашувда мураббийлар штабининг ихтиёрида қолади.

Эслатиб ўтамиз, бугунги беллашув “Пахтакор” стадионида 19:00 да бошланади.

Ўхшаш янгиликлар


Оқил АбдубарноевМуаллиф
Манба: ainalsqrsport.com

Сўнгги янгиликлар

Барча ›