Сураткашлар Аргентина терма жамоасининг тахминий таркибини кўриб қолишди (+ФОТО)

Aslanov Jasurbek
26 мар 2018
27 март куни "Ванда Метрополитано" стадионида Испания ҳамда Аргентина терма жамоалари ўртасида ўртоқлик учрашуви бўлиб ўтади.

Аргентиналиклар 25 март куни "Реал"нинг Вальдебебасдаги базасида машғулот ўтказди. Ушбу машғулот жараёнини суратга олган муҳбирлар жамоанинг Испания терма жамоасига қарши тахминий таркиби ёзилган схемани кўриб қолишди. Ушбу таркибда мушакларида оғриқ сезаётганлиги ҳақида эълон қилинган Лионель Месси ҳам бор.

Эслатиб ўтамиз, Испания - Аргентина учрашуви 27 мартдан 28 мартга ўтар кечаси 00:30да бошланади.


Aslanov JasurbekMuallif
Manba: AS