

Уй ўйинларида тўп киритиш бўйича "Пахтакор" ҳужумчиси Игорь Сергеев етакчи бўлди – 13 та гол. "Сўғдиёна" вингери Люпчо Дориев ҳисобида 12 та гол мавжуд. Учинчи натижа ОКМК вингери Хуршид Ғиёсовга тегишли – 9 гол.
Сафардаги учрашувларда рақиб дарвозасини ишғол қилиш бўйича эса "Насаф" форварди Ҳусайн Норчаев етакчи бўлди – 8 та гол. Игорь Сергеев ҳисобига 7 гол қайд этилди. Кучли учликни "Навбаҳор" вингери Руслан Жиянов якунлади – 6 гол.



