Суперлига: 20-тур учрашувларининг бошланиш вақтлари

Narzulla Saydullayev
28 июл 2018
ПФЛ Суперлига ўйинларини намойиш қилиб келаётган “Спорт” телеканали билан келишган ҳолда 20-тур ўйинлари бошланиш вақтларига ойдинлик киритди.

Унга кўра, 20-тур доирасидан ўрин олган беллашувлар қуйидаги вақтларда старт олади:

Суперлига / 20-тур
1 август, чоршанба

19:00   Сўғдиёна — Насаф
20:00   АГМК — Қизилқум
21:00   Пахтакор — Локомотив
 
2 август, пайшанба
19:00   Нефтчи — Навбаҳор
20:00   Бухоро — Металлург
21:00   Бунёдкор — Қўқон-1912
 
Мазкур тур якунига етганидан сўнг 21 ҳамда 22-тур беллашувларининг аниқ саналари ва бошланиш вақтларига ойдинлик киритилади. Боиси, бир-бирига ўзаро принципиал бўлган жамоаларнинг беллашувлари сўнгги икки турда бир вақтда бўлиб ўтиши кўзда тутилган.



Narzulla SaydullayevMuallif
Manba: pfl.uz