"Суонси" Саншеш ижараси учун "Бавария"га қанча тўлаган?

Aslanov Jasurbek
1 дек 2017
"Суонси Сити" клуби "Бавария" ярим ҳимоячиси Ренату Саншеш ижараси учун қанча тўлагани маълум бўлди.

Маълум бўлишича, инглиз клуби Саншеш учун мюнхенликлар ҳисобига 7 млн. фунт ўтказиб берган. 20 ёшли футболчининг маошини ҳам "оққушлар" тўлайди. Саншеш "Суонси Сити"да ҳафтасига 50 минг фунт ишлаб топади.

Бундан ташқари, шартномага кўра "Суонси" Саншешни муддатидан аввал немис клубига қайтара олмайди. Ижара келишуви жорий мавсумнинг охиригача белгиланган.

Жорий мавсум португалиялик АПЛнинг 8та учрашувида майдонга тушди.


Aslanov JasurbekMuallif
Manba: Sky Sports