Суғур куни. Бенитес жамоаси ўтган мавсумдаги натижанинг худди ўзини такрорламоқда

Eldor Akmurzayev
23 апр 2019
Рафаэль Бенитес мураббийлигидаги «Ньюкасл» АПЛнинг 35 туридан сўнг, 11 ғалаба, 8 дуранг ва 16 мағлубиятни қабул қилб олган ҳолда 41 очко тўплаган.

Урилган голлар 35тани ташкил этса, ўтказиб юборилганлари эса 44тага тенгдир. Қизиғи шундаки, Англия чемпионатининг ўтган мавсумида ҳам Бенитес жамоаси 35 турдан сўнг худди шундай натижани кўрсатганди. Бу каби стабиллик футболда жуда камдан-кам учрайдиган ҳолат. 


Eldor AkmurzayevMuallif
Manba: BBC