Стоичков: "Гризманн майдонда бўлган пайт, "Барса" 10 ўйинчи бўлиб ҳаракат қилмоқда"

Alisher
12 мар 2021
"Барселона" собиқ футболчиси Христо Стоичков "кўк-анорранглилар" ҳужумчиси Антуан Гризманни танқид қилди.

"Гризманн ҳар сафар майдон бўлган пайтда, жамоа 10 ўйинчи бўлиб ҳаракат қилади. Уни сотиш керак.

Тринкао ва Брэйтуэйт таркибда бўлиши керак. Гризманн у ерда нима қилмоқда?", - дейди Стоичков.

Гризманн жорий мавсум Ла Лига доирасидаги 24та ўйинда майдонга тушиб, 6та гол ва 6та ассист қайд этди.


AlisherMuallif
Manba: SportSport.ba.