

Журналист Саймон Филлипснинг сўзларига кўра, инглиз футболчиси келаси мавсум бошига қадар клуби рўйхатини ўзгартириши мумкин.
Манбага кўра, Стерлинг "Манчестер Сити"дан "Челси"га ўтишни танлаганидан ҳафсаласи пир бўлган. Эслатиб ўтамиз, "пенсионерлар" англиялик ҳужумчи учун 50 миллион евродан кўпроқ маблағ сарфлаганди.
Аввалроқ Стерлинг чемпионлик учун курашаётган “Арсенал” эътиборини тортаётгани ҳақида хабарлар тарқалганди. Раҳим ушбу мавсум Премьер-лигада 4 та гол урди ва иккита голли узатмани амалга оширди.



