Стефан Эл-Шаарави: "Менинг фикрим ва юрагим Франция билан бирга"
Aziz Tukhtamuradov
14 ноя 2015
Италия терма жамоаси ва “Монако” футболчиси Стефан Эл-Шаарави ўзининг твиттердаги саҳифасида Парижда рўй берган фожеада яқинларини қўллаб-қувватлашини билдирди.
“Ҳеч қандай гап-сўз бўлиши мумкин эмас. Мени фикрим ва юрагим Франция билан бирга”, - деб хабар қолдирди Эл-Шаарави.