

Жуда кўп муҳокамаларга сабаб бўладиган ҳолатдан бири ўйинлардаги ҳакамлик. "Спорт" телеканали ПФЛ билан ҳамкорликда ушбу мавзуни янги лойиҳа - “Рефере-тайм”да экранга олиб чиқишни режалаштирган.
Унда ПФЛнинг ҳакамлар ишини баҳолайдиган ва назорат қиладиган бўлимидан махсус вакил тур ўйинларида юзага келган баҳсли ҳолатларни шарҳлаб беради. Кўрсатувни эфирга узатишдан асосий мақсад эса ўйинларда адолатли ҳакамликни таъминлашга ҳисса қўшишдир. Бу Суперлиига ўйинларининг томошабоблигини оширишга, ортидан ўзбек футболи ривожига ёрдам бериши шубҳасиздир.



