

"Матч ТВ" хабарига кўра, Италия клуби жамоани бошқараётган Тьяго Моттанинг фаолиятидан мамнун эмас ва улар уни истеъфога чиқариб юбормоқчи. Бу борада клубдагилар Николич билан алоқага чиқишган ва унинг "Специя"да иш бошлашини таклиф қилган.
42 ёшли мураббийга "Специя"ни бошқариши учун 3 миллион евро берилади. Ўз навбатида "Специя" Москва клубига товон пулини ҳам тўлайди.
"Специя" айни дамда А Сериянинг 19-поғонасини, "Локомотив" эса РПЛнинг 4-поғонасини эгаллаб турибди.



