"Специя"ни Москванинг "Локомотив"и бош мураббийи бошқариши мумкин
04 окт 2021 23:31
Янгиликлар
"Специя"ни Москванинг "Локомотив"и бош мураббийи бошқариши мумкин
Москванинг "Локомотив"и бош мураббийи Марко Николич "Специя" бошқарувини қўлига олиши мумкин.
"Матч ТВ" хабарига кўра, Италия клуби жамоани бошқараётган Тьяго Моттанинг фаолиятидан мамнун эмас ва улар уни истеъфога чиқариб юбормоқчи. Бу борада клубдагилар Николич билан алоқага чиқишган ва унинг "Специя"да иш бошлашини таклиф қилган.
42 ёшли мураббийга "Специя"ни бошқариши учун 3 миллион евро берилади. Ўз навбатида "Специя" Москва клубига товон пулини ҳам тўлайди.
"Специя" айни дамда А Сериянинг 19-поғонасини, "Локомотив" эса РПЛнинг 4-поғонасини эгаллаб турибди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Роналду ММА-промоушен акциядорига айланди
Манба: Самвел Бабаян - "Андижон" бош мураббийи!
Суперлига. Голи инобатга олинмаган ва бир киши кам қолган "Пахтакор" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотганига қарамай, мавсумни иккинчи ўринда якунлади
Туркия Суперлигаси. "Башакшехир" меҳмонда ғалабага эришди, Шомуродов ва Файзуллаев гол урди!
Фикрлар