"Спартак" Шюррледан сўнг яна бир футболчи таркибни кучайтирди

Eldor Akmurzayev
5 авг 2019
«АЗ Алкмар» ярим ҳимоячиси Гус Тил расман «Спартак» аъзосига айланди.

Футболчининг трансфер суммаси 18-20 млн. евро оралиғини ташкил этгани тахмин қилинмоқда. У билан келишув эса тўрт йилга мўлжалланган. Тил янги жамоаси сафида 8 рақам остида ҳаракат қилади.

Голландиялик 21 ёшли хавбек ўтган мавсум Эрдивизида 33 баҳсда қатнашиб, 12та гол уришга эришди. 

Аввалроқ, москваликлар «Боруссия Д»дан Андре Шюррлени харид қилишганди. 


Eldor AkmurzayevMuallif
Manba: twitter.com/fcsm_official