Спаллетти - Тонали ва Дзаньолонинг термага чақирилмагани ҳақида: "Бу тўғри қарор бўлди"

Mirjalol Normatov
13 окт 2023
Италия термаси бош мураббийи Лучано Спаллетти ярим ҳимоячилар Сандро Тонали ва Николо Дзаньолонинг миллий жамоага чақирилмагани ҳақида гапирди.

Мураббийнинг айтишига кўра, футболчилар қоидаларни бузишган ва шу сабабли жазоланишмоқда.

"Ўтган воқеликларни инобатга олсак, бу тўғри қарор бўлди. Барча қилинган ишларга тўғри жазо берилиши керак", - деди Спаллетти.

Италия термасининг навбатдаги учрашуви Европа чемпионати саралаши доирасида 14 октябрь куни Мальта термасига қарши ўтказилади.


Mirjalol NormatovMuallif
Manba: Goal