Спаллетти: "Наполи" яна характер кўрсата олади"

Mirjalol Normatov
18 апр 2023, 20:15
"Наполи" бош мураббийи Лучано Спаллетти ЕЧЛ доирасида "Милан"га қарши ўйин ҳақида гапирди.

"Тажрибамиз юқори. Елкамизда ЕЧЛдаги кўплаб ўйинлар бор ва унда жанговорлик ва характер намойиш қила олганмиз. Натижани ўзгартириш учун доимо имконият бўлган. Жамоа шундай қила олишига ишонаман.

Биринчи ўйинда йўлга қўйилган хатоларни кўриб чиқяпмиз. Доимо вазиятни ўнглаш имкони берилади. "Милан" техник жамоа. Уларнинг мотори бор. Биз майда деталларга эътибор қаратишимиз керак. Чунки биз улардан кўра яхшироқ ҳолатдамиз", - деди Спаллетти.


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Football Italia