Сўровномада иштирок этганларнинг 78% Бенземанинг Франция терма жамоасига қайтишига қарши

Aslanov Jasurbek
12 мар 2017
Жамоатчилик ўртасида сўровнома ўтказувчи Франция компанияси мамлакат одамлари"Реал" ҳужумчиси Карим Бензема Франция терма жамоасига қайтишига қандай фикрда эканлиги билан қизиқди.

Овоз берганларнинг 78% Бенземанинг миллий жамоага қайтишига қарши чиқишди, 19% эса Каримнинг ёнини олишди, қолган 3% иккала томонга ҳам ён босишгани йўқ. Сўровномада 1006 киши иштирок этди.

Бензема сўнгги маротаба 2015 йилнинг октябрида Франция терма жамоасига чақирилган эди. Арманистонга қарши баҳсда (4:0) ҳужумчи дубль қайд этган. Футболчи Матьё Вальбуэна ишидан сўнг миллий жамоадан четлатилган.


Aslanov JasurbekMuallif
Manba: championat.com