

Унда мезбонлар мағлуб бўлишди. Учрашув якунидан сўнг "Ризеспор" бош мураббийи Илҳан Палут истеъфога чиққанини маълум қилди.
Мураббий 2023 йилнинг ёзидан бери жамоада ишлаб келаётганди. Жамоа жорий мавсум 14-туридан сўнг 14 очко билан турнир жадвалида 12-поғонада кетмоқда.
Маълумот учун, ушбу жамоада Ўзбекистон МТЖ аъзоси Ҳусниддин Алиқулов ҳаракат қилади. Ҳимоячи сўнгги 6 та турда атиги бир дақиқа майдонда ҳаракат қилди.



