"Сўғдиёна" легионери оғир жароҳат туфайли жамоадан кетди

Sherzod Nurmatov
21 фев 2025
"Сўғдиёна" футбол клуби расмий равишда Жон Жуниор Игбарума билан хайрлашди.

Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар берди.

"Янги мавсумга тайёргарлик кўраётган "Сўғдиёна" нигериялик легионер Жон Жуниор Игбарумани сафига қўшган эди. Футболчи қишки йиғин давомида Дубайда бўлиб ўтган учрашувлардан бирида жиддий жароҳат олди. Жамоамиз шифокорлари ташхисига кўра, жароҳатни тиклаш учун 7 ой вақт талаб этилади. Тикланиш жараёни мураккаб бўлгани сабабли, клуб ва футболчи ўзаро келишиб, шартномани бекор қилишди ва дўстона хайрлашишди", – дейилади хабарда.

"Сўғдиёна"нинг янги легионери: "Олдимда икки танлов бор эди: ё ҳозир, ё ҳеч қачон. Клубга пул учун келмадим"


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: "Сўғдиёна" матбуот хизмати